Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

"Сен — эшаксан": Месси Каррагерни нега ҳақорат қилди?

"Сен — эшаксан": Месси Каррагерни нега ҳақорат қилди?

«Ливерпул»нинг собиқ сардори, ҳозирда телеэксперт Жейми Каррагер яқинда «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси томонидан ҳақоратланганини тан олди.

Британияликнинг сўзларига кўра, «Олтин тўп»нинг етти карра соҳиби Каррагернинг 34 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзоланиши парижликлар учун унчалик омадли келмагани ҳақидаги сўзларидан норози бўлган.

«Менда Мессидан келган хабар бор. У мени "эшак" деб ҳақорат қилди. Биламан, Месси, сиз барча даврларнинг энг зўр футболчисисиз, сиз билан солиштирганда мен "эшак" эдим. Майли, мен буни қабул қиламан, лекин сиз бу жамоада муваффақиятсизликка учраяпсиз. Ёзда Америка кубогини қўлга киритган бўлсангиз ҳам, етарлича ўйин кўрсатмаяпсиз», - деди Каррагер.

Киритилди: 18:31 22.01.2022. Ўқилди: 5102 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!