Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сайёрамиздаги илк триллионер ким бўлиши мумкин?

A A A
Сайёрамиздаги илк триллионер ким бўлиши мумкин?

АҚШлик ишбилармон, «Amazon» эгаси Жефф Безос Ер юзидаги илк бир триллион доллар бойликка эга инсон бўлиши мумкин, деб ёзмоқда «Forbes».

«Comparisun» хизмати экспертларининг тахминича, Безоснинг бойлиги 2026 йилда бир триллионга етади. Ундан кейинги поғонани хитойлик девелопер Сюй Цзяинь эгаллаши мумкин.

Ҳозирда Безоснинг бойлиги 143 миллиард долларга баҳоланмоқда, коронавирус пандемияси сабаб Amazon акциялари кескин қимматлаган. Безос пандемия шароитида 24 млрд доллар ишлаган.

Ўз навбатида топ-3 да турувчи бошқа бизнесменлар камбағаллашган: Билл Гейтс 8,4 миллиард, «Louis Vuitton Moët Hennessy» компаниялари гуруҳи эгаси Бернар Арно 28 миллиард доллар йўқотган.

Эслатиб ўтамиз, Жефф ҳозирда жаҳоннинг энг бой инсони бўлиб турибди. 

Киритилди: 13:15 15.05.2020. Ўқилди: 4367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда