Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ЦАХАЛ Ғазо шаҳри марказидаги ҲАМАС ҳарбий базасига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди

A A A
ЦАХАЛ Ғазо шаҳри марказидаги ҲАМАС ҳарбий базасига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди

ЦАХАЛ кучлари Ғазо шаҳри марказидаги ҲАМАС ҳарбий базасига рейд ўтказганини ва шиддатли жангларда 50 га яқин ҲАМАС жангариси ўлдирилгани ёки асирга олингани ҳақида маълум қилди.

Хабарларга кўра, ҳаво кўмаги ва махсус кучлар ёрдами билан Исроил кучлари Ғазо шаҳри марказида, Ал-Шифа касалхонаси яқинидаги ХАМАСнинг “ҳарбий кварталига” рейд уюштирган.

Исроил армияси Ғазо шаҳри марказида ҲАМАСнинг ҳарбий қароргоҳи борлигини ва улар босқин ўтказган ҳудуд ҲАМАС разведкаси ва оператив фаолияти, жумладан, Исроилда 7 октябр ҳужумларини режалаштириш ва тайёрлаш маркази бўлганини айтмоқда.

Исроил ҳарбийларига кўра, ҳудудда ер ости туннеллари тармоғи ва жангарилар ва ҲАМАС қўмондонлиги томонидан фойдаланиладиган бинолар мавжуд.

Киритилди: 08:25 10.11.2023. Ўқилди: 953 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!