Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Саудиялик ҳарбийлар чегарани бузган Эрон катерларига огоҳлантирувчи ўқ узди

Саудиялик ҳарбийлар чегарани бузган Эрон катерларига огоҳлантирувчи ўқ узди

Al Arabiya телеканалининг хабар беришича, Саудия Арабистони чегара хизмати баёнотида саудиялик чегарачилар ўз сув ҳудудида Эрон байроқлари остида ҳаракатланган учта катерни қайд қилгани маълум қилинган. 

Шундан кейин улар катерларга тўхташ талаби билан бир нечта сигнал жўнатган. Бироқ катерлар ушбу талабни бажаришдан бош тортгач, саудиялик ҳарбийлар уларга қарата огоҳлантирувчи ўқ узган. Эрон катерлари шундан кейингина подшоҳлик ҳудудини тарк этган.

2019 йил октябрида Эроннинг Қизил денгизда ҳаракатланган нефть танкерига иккита ракета зарбаси берилган. Воқеа Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридан 96 км узоқликда юз берган. Натижада танкернинг иккита нефть сақланадиган бўлмасига шикаст етган. Бу нефтнинг денгизга оқишига олиб келган. Танкер экипажидан ҳеч кимга зарар етмаган.

Ўшанда ISNA ахборот агентлиги ушбу воқеа теракт бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Киритилди: 15:18 28.06.2020. Ўқилди: 1876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!