Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Саудия шаҳзодаси Россия нефть ва газ компанияларига 1,5 миллиард доллар сармоя киритди

Саудия шаҳзодаси Россия нефть ва газ компанияларига 1,5 миллиард доллар сармоя киритди

2022 йил баҳорида Саудия шаҳзодаси Ал-Валид ибн Талал Ал Сауд Россиянинг "Газпром", "Роснефт" ва "Лукойл" компанияларига ярим миллиард доллар сармоя киритди.

Февраль - март ойларида Шаҳзода Kingdom Holding компанияси "Газпром" ва "Лукойл"нинг АҚШ депозитарийларига 365 миллион ва 109 миллион доллар, шунингдек, "Роснефт"нинг глобал депозитарийларига 52 миллион доллар сармоя киритди.

Ал-Валид ибн Талал-Саудия таниқли тадбиркор, дунёдаги энг бой одамлардан бири ва Қирол Салмон ибн Абдул-Азиз Ал-Сауднинг набираси. 2017 йил маълумотларига кўра, унинг бойлиги 18,7 миллиард долларга баҳоланди.

У Kingdom Holding шунингдек, "Four Seasons Hotels & Resorts", "Twitter" ва бошқа муҳим активларга эга.

Киритилди: 21:51 15.08.2022. Ўқилди: 2902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!