Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Саудия Арабистонида илк киберспорт Олимпиадаси бўлиб ўтади

Саудия Арабистонида илк киберспорт Олимпиадаси бўлиб ўтади

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) киберспорт бўйича Олимпия ўйинлари ташкил этилишини расман маъқуллади.

Биринчи мусобақа 2025 йилда Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақдаги қарор ХОҚнинг Париждаги 142-сессиясида бир овоздан қабул қилинди.

✍️ ХОҚ раҳбари Томас Бах спорт жамоатчилиги мусобақани катта иштиёқ билан кутиб олишига ишонч билдириб, ушбу тадбир Олимпия брендининг ёшлар ўртасида жозибадорлиги тасдиғи эканини таъкидлади.

Киберспорт ўйинларини мунтазам ўтказиш режалаштирилган. ХОҚ ва Саудия Арабистони Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) ўртасидаги ҳамкорлик 12 йил давом этади.

Киритилди: 13:57 25.07.2024. Ўқилди: 1001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!