Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Саудия Арабистонида ҳусийлар ҳужуми қайтарилди

Саудия Арабистонида ҳусийлар ҳужуми қайтарилди

Саудия Арабистони ҳаво мудофааси пойтахт Ар-Риёд ва мамлакат жануби-ғарбидаги Хамис-Мушайт шаҳри томон учирилган икки дрон ва икки баллистик ракетани тутиб қолиб, йўқ қилганини маълум қилди. Саудия бошчилигидаги араб коалицияси вакили Турки ал-Маликийнинг айтишича, ҳусийлар Ар-Риёдга икки дрон, Хамис-Мушайтга эса икки баллистик ракета учирган.

Шундан сўнг Саудия Фуқаро мудофааси бош бошқармаси Жизон, Абҳа ва Хамис-Мушайт аҳолисини эҳтимолий хавфдан огоҳлантирди. Кейинчалик огоҳлантиришлар бекор қилинган.

Расмийлар мамлакатга қарши ракеталар ва дронлардан фойдаланиш билан боғлиқ таҳдидларни кузатишда давом этаётганини билдирди.

Киритилди: 15:19 26.09.2026. Ўқилди: 1305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар