Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Саудия Арабистонида асалари жаҳон рекорди ўрнатишга уринишни йўққа чиқарди

Саудия Арабистонида асалари жаҳон рекорди ўрнатишга уринишни йўққа чиқарди

Саудия Арабистонида одамга қўнган ҳашаротлар сони бўйича жаҳон рекордини янгилашга уриниш чоғида учиб кетган асалари бу ишга халақит берди, деб хабар қилди «РИА Новости».

Асаларичи Зуҳаир Фатаний ўзига ўнлаб она асаларини қўндирган, шу тариқа у ўзига 20 мингта эркак асаларини жалб қилмоқчи бўлган.

Амалдаги рекорд хитойлик Руан Лянминга тегишли бўлиб, у ўз танасида, тахминан, 64 килограмм ҳашоротни тутиб турган. Фатаний 100 килограмм асалари йиғишни режалаштирган, бироқ она асаларилардан бири учиб кетган ва эркак хитойликнинг рекордини янгилай олмаган.

Фатаний ўтган йили ҳам рекордни янгилашга уриниб кўрган. У бир неча соат минглаб асалари билан қопланиб турган, бироқ керакли натижага яқинлаша олмаган.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 09:15 14.09.2018. Ўқилди: 1269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!