Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Саудия Арабистони бу йилги Ҳаж зиёрати асосий шартини эълон қилди

Саудия Арабистони бу йилги Ҳаж зиёрати асосий шартини эълон қилди

 

 

 

 

 

Бу йил Ҳаж зиёратига борувчилар COVID-19 га қарши албатта вакцина қабул қилган бўлишлари шарт. Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазири Тауфиқ ар-Рабиа бу ҳақда маълум қилди.

Ҳаж сафари июль ойининг иккинчи ярмига тўғри келади.

ТАСС хабарига кўра, 2020 йили коронавирус пандемияси сабабли атиги 10 минг киши Ҳаж амалларини бажарди: 30 фоизи саудияликлар, 70 фоизи хорижликлар. Ўшанда 20-50 ёшлар оралиғидаги, сурункали хасталиклари бўлмаганлар, илгари зиёратга келмаганлар ва карантин даври талабларига кўнганларга чекланган тартибда махсус рухсатномалар берилганди.

 

Киритилди: 10:38 02.03.2021. Ўқилди: 2382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!