Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Сардоба фожиаси бўйича қанча одам сўроқ қилинди?

A A A
Сардоба фожиаси бўйича қанча одам сўроқ қилинди?

Республика Бош прокурори матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Сардоба фожиаси бўйича тергов давом этаётганини таъкидлади.

Унинг айтишича, ҳисоботларда акс эттирилган молиявий  манбалар ҳақиқатда ишлатилганми ёки йўқ, бу саволга тезликда жалб этилган экспертлар гуруҳи жавоб излашяпти.  Судга оид техникавий экспертиза тайинланган. Етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Тергов ишлари уч ойдан ошмаган ҳолда амалга оширилиши  лозим. Зарурат туғилганда 7 ойгача узайтирилади. 170 дан ошиқ шахслар сўроқ қилинди.

Айбдорлар аниқлангандан сўнг, тегишли тартибда уларга айб эълон қилинади ва жиноят иши судга кўриб чиқиш учун юборилади. Одил судловни фақат судлар амалга оширади. Бу қонун билан белгилаб берилган. Айбдор шахсларнинг ҳар бирига  ҳуқуқий баҳо берилади.

Одамлар бирпасда ўзлари айбдорларни топиб, ижтимоий тармоқларда ҳукм ўқиб юборишади. Ҳар бир фуқаронинг айбсизлик презумпциясига кўра, ҳуқуқи кафолатланган.

Киритилди: 14:05 16.05.2020. Ўқилди: 4020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!