Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Сардоба фожиаси айбдорларининг тўлиқ исм-шарифлари қачон эълон қилиниши маълум бўлди

A A A
Сардоба фожиаси айбдорларининг тўлиқ исм-шарифлари қачон эълон қилиниши маълум бўлди

Сардоба фожиаси айбдорларининг тўлиқ исм-шарифлари қачон эълон қилиниши маълум бўлди. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган пресс клубда Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар бер берди.

"Биронта бир ҳолат бўлса одамлар бир пасда айбдорларни топиб унга жазо тайинлаб, ҳукм ўқиб юборишади. Бу албатта нотўғри. Ҳеч бир шахс айби исботланмагунча, суд ҳукми кучга кирмагунча айбдор ҳисобланмайди. Бу Конституция билан кафолатланган. Жиноят процессуал кодексининг талабига кўра ҳар қандай жиноят иши бўйича тергов 3 ой муддатда тугаши лозим. Зарурат бўлган пайтдагина бу муддат 5-7 ойгача узайтирилиш мумкин. Тергов давомида барча зарур ҳаракатлар амалга оширилади, мақбул далиллар тўпланади. Бу иш бўйича (Сардоба фожиаси - таҳр.) 170 шахс сўроқ қилинди. Ўша пайтда айбдор шахслар доираси аниқланади ва тегишли тартибда уларга айб эълон қилинади ва жиноят иши тамомланиб, айблов хулосаси билан судга мазмунан кўриб чиқиш учун юборилади", - деди Шамсутдинов.

Бош прокуратура вакили ЖПКда одил судловни фақат судлар амалга ошириши белгилаб қўйилганини айтиб, жиноят иши судга юборилгандан кейин суд томонидан кўриб чиқилиб, тергов давомида тўпланган далиллар мақбуллиги текширилиб, айбдорларнинг ҳар бирига ҳуқуқий баҳо берилиб, жазо тайинланиб, ҳукм чиқарилишини билдирди. Ҳукм қонуний кучга киргандан кейингина айбдорларнинг исм-фамилияларини кенг оммага эълон қилиш мумкинлиги таъкидланди.

Киритилди: 15:20 16.05.2020. Ўқилди: 7022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!