Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Сардоба фалокати сабабларини ўрганиш учун Франция, Туркия, Россиядан экспертлар таклиф қилинди

A A A
Сардоба фалокати сабабларини ўрганиш учун Франция, Туркия, Россиядан экспертлар таклиф қилинди

Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омборида 1 май куни юз берган авария сабабларини ўрганиш учун халқаро экспертлар гуруҳи чақирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 15 май, жума куни Сирдарё вилоятига сафари давомида маълум қилди.

«Талафот ҳеч кимни аямайди. Бу ерга ҳозир Франция, Туркия, Россия, Осиё мамлакатларидан дунёнинг энг зўр экспертлари келади. Улар шу фалокатнинг олдини олиш мумкинмиди, сабаби нима, деган масалалар бўйича холисона баҳо беради.

Иккинчидан, келажакда бу сув омборидан қандай фойдаланамиз, бу бало яна такрорланмаслиги учун қандай чоралар кўриш керак — буни сизлар билан маслаҳат қилиб, кейин тиклаймиз», — деди давлат раҳбари сардобаликлар билан мулоқот вақтида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 5 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев сув омбори масаласида халқаро экспертларни жалб этган ҳолда барча дамбалар чуқур экспертизадан ўтказилишини, шундан сўнг якуний хулоса чиқарилишини таъкидлаган эди.

Киритилди: 07:40 16.05.2020. Ўқилди: 2769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!