Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Саратонни уч марта енгган қиз коронавирусдан вафот этди

A A A
Саратонни уч марта енгган қиз коронавирусдан вафот этди

Aмериканинг Миссури штати, Канзас-Сити шаҳрида мактаб ўқувчиси саратон касаллигини уч марта енгди ва коронавирус келтириб чиқарган асоратлар туфайли вафот етди. Бу ҳақда 10 WAVY телеканали веб-сайти хабар бермоқда.

Тўрт ёшида Эспен Дикка ўткир лимфобластик лейкемия ташхиси қўйилган. Шифокорлар умид йўқ дея ташхис берганига қарамай, қиз тўрт йил кимёвий терапия қабул қилди ва суяк илиги трансплантацияси ўтказилди. Кўп йиллар давомида унинг танаси саратоннинг учта шакли билан курашишга муваффақ бўлди.

Ноябрь ойида 17 ёшли Дикка коронавирус ташхиси қўйилди. У Рождество байрамидан икки ҳафта олдин касалхонага ётқизилганди. Ўшандан бери реанимацияда эди. 30 январь куни эса вафот этди.

Беморнинг ота-онаси коронавирус саратондан ҳам ёмонроқ бўлиб чиқди, дея даъво қилмоқда.

Киритилди: 10:10 03.02.2021. Ўқилди: 3717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда