ℹ️ Сапропел – ҳовуз, кўл ва дарё сувларининг органик моддага бой чўкиндиси. Ҳавза тубига йилнинг ёз фаслида органик моддага, қишда эса минерал моддага бой лойқа чўкади.
🔄 Шу боисдан сапропел таркибидаги органик модда миқдори 12 дан 80% гача, ранги сарғишдан қорагача ўзгариб туради.
📄Сапропелнинг органик массаси таркибида 11-43% гумин, 2-24% фулвокислоталар, 5-23% гидролизланмайдиган қолдиқ, 10-53% геми-селлюлоза, 0,5-6% селлюлоза, 6-17% битим ва 2-14% эримайдиган моддалар бўлади.
❗️Таркибидаги азотнинг асосий қисми қийин ўзлаштириладиган шаклда бўлиб, ўсимликларга лаёқатли фосфор кам, калий эса жуда ҳам камдир.