Жабрланувчи оғир аҳволда тез ёрдам машинасида олиб кетилган. Ҳужум қилган шахс қўлга олинган.
Санкт-Петербургда эркак дўкон ходимига болта билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича департаменти хабар берди.
Ҳодиса шаҳарнинг Приморский туманидаги Лента дўконида содир бўлган. Санкт-Петербургнинг 42 ёшли ишсиз фуқароси гипермаркетнинг 30 ёшли ходимига ҳужум қилди. Қайд этилишича, у унинг бошига камида тўққиз марта урган. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга ҳасад сабаб бўлган.