Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Санитария-эпидемиология қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди

Санитария-эпидемиология қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг марказий аппаратида 3 та штат бирлигидан иборат Санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари бўйича ахборот маркази ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасидаги санитария ва фитосанитария шартлари тўғрисида Жаҳон савдо ташкилоти аъзо давлатларини хабардор қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди:

  • озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш учун қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қоидалар, низомлар тўғрисида ЖСТ аъзо давлатларини мунтазам хабардор қилишни таъминлаш;
  • санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари тўғрисидаги лойиҳаларни эътироз ва таклифлар олиш учун ЖСТ аъзо давлатларига юбориш;
  • ЖСТ аъзо давлатларининг эътироз ёки таклифлари ва қаршиликлари асосида чора-тадбирлар лойиҳаларини қайта ишлаш учун ташаббускор ваколатли давлат органларига киритиш;
  • ЖСТ аъзо давлатлари ва манфаатдор томонларнинг асосланган сўровларига жавоблар юбориш.

Президент фармонига мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилотининг Санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари тўғрисидаги битими (SPS Agreement) талабларидан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг марказий аппаратида 3 та штат бирлигидан иборат Санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари бўйича ахборот маркази ташкил этилди.

Киритилди: 06:25 11.12.2024. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!