Бугун 11 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Санитар тозалаш корхонаси билан тузилган битим нега бекор қилинди?

Санитар тозалаш корхонаси билан тузилган битим нега бекор қилинди?

2025 йил 31 январь куни Олий суд томонидан Навоий вилояти ҳокимлиги ва «Бережливост» ХИЧК (хусусий ишлаб чиқариш корхонаси) санитар тозалаш корхонаси ўртасидаги битим бекор қилинди.

Маълумот учун, 2019 йил 18 январда Навоий вилояти ҳокимлиги ва санитар корхона ўртасида давлат-хусусий шериклик асосида "Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида”ги 2-сонли битим ва 1-сонли қўшимча келишув имзоланган эди.

Суд қарорига асосан мазкур битим ва келишув корхона томонидан абонентларга қониқарсиз хизмат кўрсатилганлиги сабабли бекор қилинди. Яъни корхона 2-сонли битим бўйича Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана туманида, 1-сонли қўшимча келишув бўйича эса вилоятнинг Зарафшон тумани ҳудудида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсата олмайди.

Бундан ташқари, айни пайтда Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий Экология бошқармаси ва «Бережливост» ХИЧК ўртасида 2021 йил 10 сентябрда тузилган Томди, Қизилтепа ва Учқудуқ туманларида «Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида»ги 14-сон битимни бекор қилиш юзасидан киритилган даъво аризаси апелляция суди томонидан кўриб чиқилмоқда.

Экология вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги бошқа санитар тозалаш корхоналарига тегишли даражада сифатли хизмат кўрсатишга масъул эканликларини, акс ҳолда битимлар қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинишини эслатиб ўтади!

Агар сизда ҳам чиқинди хизматлари бўйича шикоят ва таклифлар бўлса, агентликнинг 1205 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!

Киритилди: 18:02 04.02.2025. Ўқилди: 1283 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!