Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, ҳужумчилар 17 ва 19 ёшда бўлган. Улар ҳужумдан сўнг ўз жонига қасд қилишган ва жасадлари автомобил ичидан топилган.
Ҳалок бўлганлардан бири қўриқчи бўлиб чиқди. У янада каттароқ фожианинг олдини олишда муҳим рол ўйнаган, дейилади хабарда.
Аввалроқ, АҚШдаги масжидда икки нафар ўсмир отишма содир этгани ҳақида хабар берган эдик.
Ееракт Калифорния штатининг Сан Диего шаҳридаги Ислом марказида юз берган. Полиция ходимлари 17 ва 18 ёшли гумонланувчиларни масжиддан бир неча квартал наридаги машина ичидан ўз жонига қасд қилган ҳолда топганди.