Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Самвел Бабаян клуби саралаш босқичидан ўтолмади

A A A
Самвел Бабаян клуби саралаш босқичидан ўтолмади

Латвиянинг Спартак (Юрмала) клуби Чемпионлар Лигаси 2-саралаш босқичида муваффақиятсизликка учради.

Латвияликлар дастлабки беллашувда Сербиянинг номдор «Црвена Звезда» клуби билан муносиб ўйнаб, 0:0 ҳисобидаги дурангга эришганди. Бироқ, жавоб баҳсида сербияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, «Спартак»ни мусобақадан чиқариб юборишди.

Энди «Спартак» йўлини Европа Лигасида давом эттиради ва 2-саралаш босқичида Сан-Маринонинг «Ла Фиорита» клуби билан беллашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян «Спартак» клубида техник директор лавозимида ишламоқда.

Manba: hordiq.uz

Киритилди: 13:00 19.07.2018. Ўқилди: 1647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар