Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Samsung” Хитойда смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатди!

“Samsung” Хитойда смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатди!

Маҳаллий рақиблари билан бўлган кучли рақобати туфайли “Samsung” дунёдаги энг йирик смартфон бозорида ишлаб чиқаришини тўхтатди.

“Samsung”нинг Хитойдаги охирги смартфонлари партияси мамлакат жанубидаги Хойжоу шаҳридаги заводда июнь ойида чиққан эди.

Хитойнинг маҳаллий технологик компаниялари, жумладан, “Huawei”, “Xiaomi”нинг бозордаги улуши ортиши ортидан Samsungнинг Хитой бозоридаги ҳиссаси 2013 йилги 15 фоиздан ҳозирда 1 фоизга тушган.

«Хитойда одамлар маҳаллий компанияларнинг арзон смартфонларини сотиб олишяпти. Агар қимматроқ телефон керак бўлса, “Apple” ёки “Huawei”нинг смартфонлари харид қилинаяпти. “Samsung”  ушбу бозорда ўз ўрнини қайтариб олишига кўзи етмаяпти», дейди “Cape Investment & Securities” компанияси таҳлилчиси Парк Сунг Соон.

“Samsung” Хойжоу заводида ишловчи ходимлар сонини айтишдан бош тортди. Завод 1992 йилда қурилган.

 

Киритилди: 18:56 03.10.2019. Ўқилди: 2364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!