Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандлик отахонга кредит бермай, сарсон қилган банк раҳбари жазоланди

Самарқандлик отахонга кредит бермай, сарсон қилган банк раҳбари жазоланди

24 июль куни "Замон" янгиликлар дастурида Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Қудуқча қишлоғида яшовчи фуқаро туман Халқ банки филиалидан кредит ололмаётгани ҳақида репортаж эълон қилинди.

Ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида вилоят Халқ банки вакиллари бугун, 26 июль куни фуқаронинг уйига борди. Фуқаро Эркин Нуриддиновнинг арзини тинглаб, кредитга лаёқатлилигини ўрганишди.

Ўрганиш натижасига кўра, ҳужжатларни қайтадан онлайн топширгач, отахонга узоғи 5 банк иш кунида кредит ажратилишини маълум қилишди.

Фуқарони шунча вақтдан буён сарсон қилиб келган Пайариқ тумани Халқ банки раҳбари ва кредит бўлими бошлиғига интизомий жазо чораси кўрилди.

Киритилди: 18:24 26.07.2020. Ўқилди: 4627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!