Вилоятнинг Пайариқ тумани "қизил", яъни "юқори хавфли" ҳудуд бўлиб, у ерда 28 нафар фуқарода вирус аниқланган.
? Беморларнинг 11 нафари — тиббиёт ходими, 1 нафари — туман газ идораси ходими, 1 нафари — ИИБ ходими, 3 нафари — мавсумий ишчи, 1 нафари — ҳайдовчи, 1 нафари — тадбиркор, 4 нафари — уй бекаси, 2 нафари — мактаб ўқувчиси, 4 нафари — пенсионер экани маълум қилинди.
? 30 май куни туман санитария-эпидемология осойишталик маркази ходимлари томонидан 186 та аҳоли хонадонида эпидемологик суриштурув ишлари олиб борилган.
? Беморлар билан бирламчи мулоқотда бўлганлар жами 117 та хонадондаги 121 нафар фуқоро уй шароитида карантинга олинган.