Марказий банк “46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси — Самарқанд 2026”га бағишланган эсдалик тангаларини сотувга чиқаради.
Тангалар 999,9 асиллик даражасидаги соф олтин ва кумушдан тайёрланган бўлиб, ҳар бирининг вазни 31,1 граммни ташкил этади.
Эсдалик тангалари чекланган миқдорда — турига қараб 100 ва 500 донадан зарб этилган.
Уларни икки доналик махсус коллекцион тўплам шаклида ёки алоҳида харид қилиш мумкин.
Тангаларнинг сотув нархи ҳамда қайси банкларда мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.
Марказий банк сайтида “46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси — Самарқанд 2026” эсдалик тангалари учун алоҳида саҳифа ҳам очилган.