Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Самарқанддаги бинафша рангли суви қаердан оқизилганлиги маълум бўлди

Самарқанддаги  бинафша рангли суви қаердан оқизилганлиги маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳар “Чуқур йўли” (Курчатова) кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи “Чашма” ва “Сиёбча” коллекторларининг бирлашиш қисмидан бинафша рангдаги, таркибида ифлослантирувчи моддалар меъёридан ортиқча бўлган оқова сувлар  оқаётганлиги  юзасидан хабар берилган эди. 

Экология қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, олиб борган ўрганиш ва суриштирувлар натижасида Самарқанд вилояти “Сув таъминоти” МЧЖга қарашли СП-3 оқова сув кўтариб бериш станцияси ишламаётганлиги сабабли шу вазият юзага келгани маълум бўлган эди.

Олиб борилган тезкор тадбирларда бахмал мато ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланадиган “Сайёра текст” оилавий корхонасида ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган оқова сувлар белгиланган тартибда тозаланмасдан тўғридан тўғри оқава сув ташлаш тармоғига ташланаётганлиги аниқланди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат тўлиқ бартараф этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Киритилди: 17:32 08.05.2021. Ўқилди: 3588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!