2018 йил 15 август куни соат 07.30ларда, Булунғур туманидаги “Сафар бобо” хусусий фирмасининг автомашиналарни ювиш шаҳобчасида қотиллик содир этилгани аниқланган. Бу ҳақда "uz24.uz" хабар қилмоқда.
Автомашиналарни ювиш шаҳобчасининг 1-сонли АЁҚШ оператори хонасига кириш эшиги зинаси олдидан, шаҳобчада ишчи бўлиб ишлаган, Булунғур тумани “Тегирмон” қишлоғида яшаган, 1994 йилда туғилган, И.А.А.нинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган.
Олиб борилган тезкор ишлар натижасида, 2018 йил 15 август куни соат 02.00ларда А.И.нинг иш жойига, Булунғур тумани “Алпомиш” кўчаси 21-уйда яшовчи, 1995 йилда туғилган, Қ.О.Р. келади. Марҳум И.А билан ўзаро жанжаллашиб қолгач, ўзи билан бирга олиб келган пичоқни И.А.нинг чап кўкрак соҳасига, чап томон тўш соҳасига, ўнг ва чап қўл билак юқори учлигига, чап қўл билак ўрта учлигига ва чап қўл кафтига санчилиб кесилган жароҳатлар етказади. Олган тан жароҳатлари оқибатида И.А. вафот этган.
Ҳолат юзасидан О.Қ.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.