Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудида жойлашган Зарафшон миллий табиат боғида 3 июль, шанба куни ёнғин содир бўлди.
Вилоят ФВБ матбуот хизмати маълумотларига кўра, ёнғин ҳақида хабар соат 21:10 да келиб тушган. Хабарга асосан воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:51 етиб борганда, милий боғнинг 1,5 гектар майдонида тўқайзорлар (малина, бутазор, шох-шабба) ёнаётган бўлган.
Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:51 да ўраб олиниб, соат 04:03 да ўчирилган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ, ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.