Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда юк машинаси ёниб кетди. Суриштирув олиб борилмоқда

A A A
Самарқандда юк машинаси ёниб кетди. Суриштирув олиб борилмоқда

Жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 04:00 ларда, Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1079 километрида “Тошкент-Самарқанд” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, “МАН” русумли юк автомобильининг юкхонасидаги музлатгичда қисқа туташув содир бўлган ва унинг ортидан ёнғин юзага келган. Ушбу ёнғин транспорт воситасининг кабина қисмига ҳам таъсир этган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:36 26.12.2021. Ўқилди: 2258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!