Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Самарқандда йирик ўғрилик фош этилди

A A A
Самарқандда йирик ўғрилик фош этилди

Шу йилнинг 3 декабрь куни Самарқанд шаҳрида яшовчи Г.Б. (аёл) ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 30 ноябрь куни номаълум шахс уйига калит танлаш йўли билан кириб, у ердан пуллари ва умумий қиймати 21 млн сўмлик 7 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳар Фаробий кўчасида яшовчи А.Б. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 10:46 22.12.2018. Ўқилди: 1903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар