Унда олимлар Афросиёб ёдгорлигида қўшма археологик экспедиция ўтказишга келишиб олди. Мазкур ҳудудда аввалроқ Тан сулоласи даврига оид артефактлар топилгани маълум қилинди.
@Sputnikuzbek мухбирининг хабар беришича, жорий йилнинг ноябрь ойида Хитойнинг Лойин шаҳрида “Самарқанд музейлари ҳафталиги”, Самарқандда эса “Хитой музейлари ҳафталиги”ни ўтказиш режалаштирилган. Бундан ташқари, Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун Хитойда стажировкалар ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган.
Симпозиум якунида Самарқанд археология институти ҳамда Хитой Ижтимоий фанлар академияси Археология институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган.