Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Туркияда яшаётган отасини соғинган 15 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди

Туркияда яшаётган отасини соғинган 15 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди

Ижтимоий тармоқларда “Самарқандда 15 ёшли қиз ўзини осди. Уни таъзиясига ота-онаси чет давлатда ишда бўлганлиги сабабли қатнаша олишмади” сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

Маълум бўлишича, Пахтачи туманининг Истиқбол маҳалласида яшовчи 4-умумтаълим мактабининг 8-“А” синф ўқувчиси М.Ш. ўзи яшаб турган уйнинг ертўласида ўзини осиб, жонига қасд қилган.

М.Ш. онаси М.Х. билан бирга бувисининг уйида яшаган. Ота-она ажрашиб кетган. М.Ш. отаси М.Б. билан яшамаган. Онаси М.Х.нинг айтишича, марҳуманинг отаси ҳозирда Туркия давлатида яшайди.

Пахтачи тумани прокуратурасининг хизмат текшируви ўтказиш ҳақидаги хатига асосан 2019 йил 21 сентябрь куни Пахтачи тумани ХТБ психологи  М.Рашидова ва Нарпай тумани ХТБга қарашли 50-умумумий ўрта таълим мактаби амалиётчи психологи А.Холматовлар марҳума М.Ш.нинг отасини қаттиқ соғиниши ва стресс ҳолатга тушиб қолиши натижасида ўз жонига қасд қилган, деган хулосага келишган.

Аниқланишича, М.Ш. синфдошларига меҳрибонлиги, меҳнатсеварлиги, хушмуомалалиги учун мактаб раҳбарияти ва синфдошлари ўртасида алоҳида ҳурмат орттирган. Мактабда “Ёш китобхон” ва рус тили тўгаракларига қатнашган. М.Ш. феъл атворига кўра, доим оғир, ғамгин (меланхолик) кайфиятда бўлган. Онасининг ёлғиз фарзанди, отасиз тарбияланган.

М.Ш. 17 сентябрь куни мактабга келмаган. Унинг 2 соат дарсдан жавоб олиб кетганлиги нотўғри. Шунингдек, унинг онаси М.Х. 3 йилдан буён чет элга чиқмасдан қизи билан бирга яшаган ва унинг таъзиясида иштирок этган.

Пахтачи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Киритилди: 12:10 24.09.2019. Ўқилди: 2984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!