Самарқанд вилоятидаги Ахборот технологиялари техникуми талабаси Зуҳайриддин Зокиров ўқитувчиси отган пичоқдан жароҳат олганини айтмоқда. Бу ҳақда xabardor.uz хабар берди.
Воқеа жорий йил 3 июн куни содир бўлган.
– Ўқитувчимиз Жамшид Ялдашев мен ётган хонага келиб, стол устида турган пичоқни менга отди. Пичоқ оёғимга қадалиб қолди. Шифокорга ҳам олиб бормади, – дейди техникум ўқувчиси.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаев Самарқанд Ахборот технологиялари техникумида ишловчи шахснинг талабага пичоқ отганлиги айтилаётган мурожаат юзасидан ИИБ ўрганиш олиб бораётганини маълум қилди.