Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда талабалар ўртасида оммавий жанжал содир бўлди (ВИДЕО)

A A A
Самарқандда талабалар ўртасида оммавий жанжал содир бўлди (ВИДЕО)

Тармоқларда Самарқанд вилоятида содир бўлган жанжал видеолавҳаси тарқалди.

Маълум бўлишича, воқеа шу йилнинг 4 март санасида Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли боғда содир бўлган. У ерда Самарқанд давлат университети талабалари муштлашишган. Маълумотларга кўра жанжалда иштирок этган Тарих факультетининг 1 курс талабалари О. Р., З.О., И.Т., А.Т., Ш.Т., С.А.лар ўша жанжалда фаоллик кўрсатишган ва бунинг оқибатида ўқишдан ҳайдалган.

Уларнинг гуруҳ мураббийлари Л.Элимов ва А.Холиқуловлар "ҳайфсан" олган.

Киритилди: 17:46 11.03.2020. Ўқилди: 6156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар