Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда "тадбиркорлар" салкам 3 миллиард сўмлик газ ўғирлашди

Самарқандда "тадбиркорлар" салкам 3 миллиард сўмлик газ ўғирлашди

Самарқандда август ойида айрим “тадбиркорлар” томонидан 2 млрд 825 млн сўмдан ортиқ табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келинганлиги аниқланди, деб ёзмоқда Энергетика вазирлиги.
Маълум бўлишича, 2021 йилнинг август ойида турли хилдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар томонидан, шартнома шартларига амал қилмай, газ тармоқларига ноқонуний уланиш бўйича жами 12 та ҳолат аниқланиб, тармоқдан узилган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан барча тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган. Газ таъминоти корхоналарига етказилган зарар миқдори 2 825 687 120 сўмни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, ушбу ҳажмдаги табиий газ тахминан 24 мингта хонадоннинг 6 ойлик газ истеъмолини ташкил қилади, дейилган хабарда.

“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали юридик шахсларга табиий газ етказиб беришни назорат қилиш бўлими, Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш бўлими ҳамда “Ҳудудгаз Метрология” вилоят бўлимлари ҳамкорликда якка тартибдаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан газ ўғирликларини аниқлаш бўйича доимий назорат тадбирлари ўтказиб келмоқда.
Ундан ташқари энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш мақсадида, ҳар бир ҳудудда аҳоли орасида тегишли тарғибот ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, дейилган муассаса хабарида.

Киритилди: 22:18 11.09.2021. Ўқилди: 3079 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!