Бугун 19 июнь куни маҳаллий вақт билан 13:20лар атрофида Самарқанд вилояти ҳудудида кучли бўрон кузатилган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда бир қатор видео ва фото тасвирлар пайдо бўлди, дея хабар берди "xs.uz".
Маълумотларга кўра, шамол ўзи билан қум уюмларини ҳам ҳавога кўтарган ва натижада қум бўрони юзага келган. Қайд этилишича, қум бўрони ҳудуддаги дарахтларни ағдариб, электр узатиш тизимларига ҳам жиддий зарар етказган.

