Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда отасини ўлдирган ўғилга онаси ёрдам берди

A A A
Самарқандда отасини ўлдирган ўғилга онаси ёрдам берди

Жорий йил 9 июнь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида Зарафшон дарёсидаги дарахтга илинган 45-50 ёшлардаги номаълум эркак жасади топилган.
 
Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосаси натижасида топилган жасад чўкиб вафот этмаганлиги маълум бўлди.
 
Вазият ўрганилгач, ушбу жиноятни М.Х билан бирга яшовчи ўғли Ш.М содир этгани маълум бўлди. Маълум бўлишича, ўғил отасини 30 майда ичиб жанжал кўтаргани учун бўғиб ўлдирган.
 
Жиноятдан хабардор бўлган Ш.М.нинг онаси Ш.Х. буни яшириш учун ўғлига ёрдам берган. Улар биргаликда жасадни гиламга ўраб, устига оғир жисм бостириб, 31 май куни Қорадарёга ташлаб юборганлар.
 
Ҳозирда она-бола жиноятлари учун қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабарбермоқда.

Киритилди: 09:27 14.06.2018. Ўқилди: 2289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда