Самарқандда ноқонуний пиротехника воситалари, дори воситалари, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди.
Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди ҳамда Самарқанд шаҳар судининг тегишли ҳукмлари ижроси таъминланди.
Суд ҳукмларига мувофиқ, Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят ишлари доирасида ашёвий далил сифатида олинган маҳсулотлар белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Жумладан, 55 та ҳолат бўйича “D.D” МЧЖга қарашли омборхонада сақланаётган 70 турдаги дори воситалари, 35 дона алкоголь маҳсулотлари, шунингдек ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган 1800 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда бошқа турдаги маҳсулотлар махсус тартибда йўқ қилинди.
Мазкур тадбир ноқонуний маҳсулотларнинг муомалага кириб келишининг олдини олиш ҳамда суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш ва қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш борасида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.