Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг тегишли ҳукмлари ижроси таъминланди.
Суд ҳукмларига мувофиқ, Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят ишлари доирасида ашёвий далил сифатида олинган маҳсулотлар белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Жумладан, 10 та ҳолат бўйича МЧЖга қарашли омборхонада сақланаётган қарийб 3 000 дона алкоголь маҳсулотлари, 200 дан ортиқ тамаки маҳсулотлари, алоқа воситалари, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз шампунь, озиқ-овқат ҳамда бошқа турдаги маҳсулотлар тегишли тартибда йўқ қилинди.
Мазкур тадбир ноқонуний маҳсулотларнинг муомалага кириб келишининг олдини олиш ҳамда суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш ва қонунбузарликларнинг олдини олиш борасида тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда.