Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда можаро: ИИБ ходимлари аёлларни зўрлаб машинага тиқмоқда (видео)

Самарқандда можаро: ИИБ ходимлари аёлларни зўрлаб машинага тиқмоқда (видео)

Айни дамда "снос" жараёни кўплаб можароларга сабаб бўлаётгани ҳақида ўқияпмиз, кўряпмиз. Худди шу масала бўйича Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам алоҳида топшириқ берди, халқни рози қилиш биринчи вазифа эканлигини таъкидлади. Лекин...

Ижтимоий тармоқларда видео тарқалди. Унда ИИБ ходимларининг аёлларга дўқ ураётгани ва уларни зўрлаб машинага тиқаётганини кўриш мумкин. Маълумотларга кўра, мазкур ҳолат Самарқандда, Тойлоқда содир бўлган ва видеодаги аёллар уйларининг ноқонуний бузилишига қарши чиқишган.

Ушбу видео турли негатив фикрларга сабаб бўлмоқда. Шу боис тегишли ташкилотлардан мазкур ҳолат бўйича ўрганиш олиб боришни, керакли чора кўришни ва бу борада расмий маълумот беришни сўраган бўлардик.

Киритилди: 16:01 14.08.2019. Ўқилди: 4408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!