Назорат тадбирида Самарқанд туманидаги АГТКШда ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасининг манифолд қурилмасига ташқи таъсир ўтказилгани аниқланди.
Натижада дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 6,6 млрд сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.