📇Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 1992 й.т., хорижий давлат фуқароси ҳамда Самарқанд вилоятида яшовчи, 1981 ва 1995 йилларда туғилган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Аниқланишича, чет эллик фуқаро қурилишда фойдаланиладиган мармар тошлар орасига гиёҳвандлик воситаларини яширган ҳолда мамлакатимизга олиб келган, маҳаллий фуқаролар эса ушбу ажал оғусини сотиш билан шуғулланишган.
Тезкор тадбир давомида жами 37 кг 421 г “экстракцион опий” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.