Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Шухрат Халмухамедов Марказий Осиё давлатлари мудофаа вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Суҳбатлар чоғида ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тайёргарлик тизимини такомиллаштириш, тажриба ва амалий билим алмашувини йўлга қўйиш, шунингдек, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувнинг асосий мақсади Марказий Осиё минтақасида тинчлик, бирлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қиладиган амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат бўлди.
Учрашувларда томонлар мамлакатлараро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро терроризмга қарши курашишда ўзаро ҳамжиҳатликни кучайтириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳамда давлатлар ўртасида ишончли ва барқарор ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлаш масалаларида келишувларга эришди.