Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда куёв навкар автомобиль йўлини тўсиб рақсга тушди. Вилоят ИИБ барча ҳуқуқбузарларга чора кўрилишини айтди

Самарқандда куёв навкар автомобиль йўлини тўсиб рақсга тушди. Вилоят ИИБ барча ҳуқуқбузарларга чора кўрилишини айтди

Ижтимоий тармоқларда «Яна бир тўй тренди – машина йўлини тўсиб, рақсга тушиш...», «Карантин пайти 30 кишидан ҳам орттириб тўй қилиш у ёқда турсин, серқатнов машиналар катта йўлини тўсиб қўйиб, йўлни ўртасида рақс тушишяпти. Тирбандлик юзага келди» номли видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан зудлик билан тезкор-профилактик текширув ишлари олиб борилган.

Аниқланишича, Самарқанд шаҳрининг «Боғи баланд» МФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган Д. 2020 йилнинг 7 октябрь куни яшаш манзилида қизининг никоҳ тўйи маросимини уюштирган.

Тўй маросими карантин қоидаларига зид равишда амалга оширилиб, куёв навкарлар Самарқанд шаҳар Афросиёб кўчаси автомобиль йўлини тўсиб, транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилган.

Тўй соҳибларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳозирда ушбу ҳолатдаги барча ҳуқуқбузарларни аниқлаб, қонуний чора кўришлик мақсадида, тезкор-профилактик текширув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланиб, қонунда белгиланган қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Киритилди: 19:06 11.10.2020. Ўқилди: 3385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!