2020 йилнинг 18 апрель соат 18:30 ҳолатига вилоятимизда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони яна 6 нафарга ошиб, жами 14 нафарни ташкил этмоқда.
Ҳозирда беморларнинг умумий аҳволи яхши. Шифокорлар ва мутахассислар томонидан назорат остида бўлган барча беморлар белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда.
Маълумот ўрнида, бугунги кун ҳолатига вилоятимизда жами 4065 нафар фуқаролар карантин назорати остига олинган. Шундан, 647 нафари стационар шароитидаги тиббий кузатув остида. Мутасаддилар томонидан вилоятда эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.