Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Самарқандда коронавирусга чалинган мактаб директори вафот этди

Самарқандда коронавирусга чалинган мактаб директори вафот этди

Самарқандда коронавирусга чалинган мактаб директори вафот этди. Бу ҳақда Пастдарғом тумани ҳокимлиги хабар берди.

Ташкилотчи раҳбар, талабчан устоз, кейинги йилларда 55-мактаб педагогик жамоасига бир неча йилдан буён бошчилик қилиб келган Зулайҳо Мўминова қарийб бир ой  коронавирус инфекциясидан даволанишига қарамай ёруғ оламдан бевақт кўз юмди. Бугун сўнгги йўлга кузатилган бу инсоннинг ҳаёти ва фаолияти яна бир бор кўз ўнгимиздан ўтади.

З.Мўминова 1971 йилда Чархин шаҳарчасида таваллуд топди. Ҳудуддаги 53-мактабда, сўнгра СамДУ нинг бошланғич таълим бўлимида таҳсил олди. Олий маълумотли мутахассис сифатида ўзи ўқиган мактабда ёшлар етакчиси, ўқитувчи, тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифаларида ишлаб, тобланди. 2006 йилдан 52-мактаб директори вазифасига тайинланди. Шу даврда талабчан, қатъиятли, билимдон муаллима муносиб шогирдлар тайёрлаш билан бирга, билим даргоҳининг янги биноси қурилишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

2011 йилдан 55-умумий ўрта таълими мактаби раҳбарлигига тайинланган З. Мўминованинг хизматлари ота-оналар, педагогик жамоада доимо эътироф этилиб келинди. Айни у киши раҳбарлик қилган кезларда мактабнинг бир қанча ўқувчилари вилоят, республика фан олимпиадаларида совриндорлар сафидан жой олишди. Жорий йил бошида эса билим даргоҳи спортчиларидан бири жаҳон чемпиони даражасига эришди.

Фидойи инсон, устоз-муаллима Зулайҳо Мўминованинг ёрқин хотираси дўстлари, яқинлари, кўплаб педагоглар қалбида сақланиб қолади.

Ш.Худайбердиев, Э.Бердиев, Э.Пармонов, Ф.Исломова, Б.Шукуров.

Киритилди: 15:55 08.08.2020. Ўқилди: 7500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!