Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Самарқандда консервадан заҳарланган бемор вафот этди

A A A
Самарқандда консервадан заҳарланган бемор вафот этди

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида беш киши овқатдан заҳарланган. Улардан бири вафот этган.

Маълумотга кўра, Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига жорий йилнинг 7 февраль куни туманнинг “Мингтепа” МФЙда яшовчи 2001 йилда туғилган И.Э. тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган. Тиббий текширувлардан сўнг унга ботулизм ташхиси қўйилган.

Тиббий суриштирув давомида бемор қишлоқдоши А.Т. хонодонида бир кун олдин беш нафар киши билан палов ва уй шароитида тайёрланган консерва (манировка) истеъмол қилганлиги аниқланган.

Тезкор тадбир давомида тез тиббий ёрдам машинасида А.Т., унинг турмуш ўртоғи Г.Т., ўғли Ш.Т ва қўшниси Б.Б. шифохонага олиб келинган.

Интенсив даво муолажалари ҳамда ботулизмга қарши зардоб берилишига қарамасдан И.Э.нинг ахволи тобора оғирлашиб, 8 февраль куни тунги соат 03:30 да вафот этган.

Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берган.

Киритилди: 09:59 12.02.2021. Ўқилди: 2354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар