2019 йил 30 апрель куни Самарқанд вилояти Ургут туман Ички ишлар органлари фаолиятни мувофиқлаштириш бошқармасига тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 22 февраль куни Сойғўс маҳалласида яшовчи Ў.Э. таниши М.М.нинг уйида, ундан оғирлиги 10 476 кг. бўлган майиз маҳсулотларини 120 млн. сўмга ҳисоблаб олиб кетганлиги ва Ў.Э. пулларни шу кунга қадар бермасдан юрганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ў.Э. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.