Бугун 20 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда жамоат транспорти нархлари оширилди

Самарқандда жамоат транспорти нархлари оширилди

Самарқанд шаҳрида жамоат транспортидан фойдаланиш нархи оширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Адиз Бобоев 2025 йил 15 апрел куни тегишли қарорни имзолади.

Унга кўра, шаҳар бўйлаб автобус, электробус ва трамвайларда нақд пул орқали тўлов бир йўловчи учун 3 минг сўм этиб белгиланди. Банк карталари орқали мазкур миқдор 2 минг сўмни ташкил этади.

Шунингдек, жамоат транспортидан кунлик, ойлик ва ҳафталик чексиз фойдаланиш нархлари белгиланди.

Оддий йўловчилар учун бир кунлик нарх 7-8 минг сўмни, ойликда 200-277 минг сўмни ташкил этади. Йиллик миқдор эса 1 млн 927 минг (умумий 2 млн 715 минг сўм).

Имтиёзли карталардан фойдаланувчилар (ногиронлар, пенсионерлар, талабалар) га 50 фоиз чегирма қўлланилади.

Қарор эълон қилинган кундан кучга кириши белгиланган.

Киритилди: 11:10 16.04.2025. Ўқилди: 898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!