Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда икки болали аёл нега калтаклангани маълум бўлди

Самарқандда икки болали аёл нега калтаклангани маълум бўлди

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда “2 нафар қизи бор ҳамшира аёлни уриб судрашгани акс этган видео тарқалди” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берди.

Тасвирлардаги ҳолат 2021 йил 5 февраль куни Пастдарғом туманида содир бўлган.

Келишмовчилик, туманнинг “Боғишамол” маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро Х.Д. ҳамда унинг “А.Навоий” МФЙдаги уйида ижарада яшаб келаётган, 1983 йилда туғилган Б.С.лар ўртасида содир бўлган.

Фуқаро Х. ушбу уйни бошқа бир кишига сотаётганлиги сабабли, ижарачидан уйидан чиқишини, сўраган. Б. эса ушбу хонадоннинг ижара пулини март ойига қадар тўлаб қўйганлигини, шу сабабли уйдан чиқмаслигини айтган. 

Оқибатда жанжал юзага келган. Натижада фуқаро Б. тан жароҳатлари билан Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судига тақдим этилган.

Киритилди: 15:19 27.02.2021. Ўқилди: 4965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!