Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда ҳайдовчи йўловчисининг ўлимига сабабчи бўлди

A A A
Самарқандда ҳайдовчи йўловчисининг ўлимига сабабчи бўлди

Самарқанд туманида шу йилнинг 2 январь куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи Р.Ж. бошқарувидаги Кобальт русумли автомашинани Янгиариқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Самарқанд-Қарши йўлининг 6-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай шу ердаги айланма йўл бетон тўсиғига урилиб, ағдарилиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, автомашина йўловчиси Ш.Х. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ва қолган уч нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:02 03.01.2019. Ўқилди: 1606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар