Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда фуқарони техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Самарқандда фуқарони техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.С. бошқа бир фуқаро У.нинг ишончига кириб, уни Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:29 17.08.2021. Ўқилди: 1117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!